Ссылки доступа

Қозоғистонда давлат сирини ошкор қилгани учун МХҚ нинг собиқ раҳбарини айблашди


2017 йил 24 августда Ақмола гарнизонининг ҳарбий судида МХҚнинг собиқ раҳбари Нартай Дутбаев ва ушбу ишнинг учта қатнашчисига нисбатан чиқарилган ҳукм ўқиб эшиттирилди.

Суд муҳокамаси ёпиқ суд мажлисида амалга оширилди. Бу тўғрисидаги расмий ахборот бугун Қозоғистон Ҳарбий судининг сайтида жойлаштирилди.

Ҳукмга кўра, Нартай Дутбаев давлат сирларини овоза қилишда ва хизмат ваколатларини ошириб юборишда айбдор деб тан олинган. Унга умри давомида давлат хизматидаги мансабларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш шарти билан етти йилу олти ой озодликдан маҳрум қилиш кўринишидаги жазо тайинланган. Дутбаевни “генерал-лейтенант” унвонидан ва давлат мукофотларидан маҳрум қилиш тўғрисидаги тақдимнома киритилди.

“Дутбаев иши” нинг қатнашчиси Раис Муратов жиноий кодекснинг худди шу моддалари бўйича айбдор деб топилган ва унга умри давомида давлат хизматидаги мансабларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш шарти билан беш йил озодликдан маҳрум қилиш кўринишидаги жазо тайинланган.

Иш бўйича бошқа қатнашчилар ҳам бор.

МХҚни 2001 йил декабридан 2006 йил февралигача бошқариб келган Нартай Дутбаев 2016 йил 26 декабрида МХҚ ходимлари томонидан ушлаб олинган эди.

XS
SM
MD
LG