Ссылки доступа

Яна бир ўзбек миллиардери тарихий ватанига қайтиб иш бошлади


Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келганидан сўнг ўз тарихий ватанига қайтиб¸ турли бизнес ва хайрия лойиҳалари бошлаган хориждаги ўзбек миллиардерлари яна биттага кўпайди. Қозоғистондаги расмий миллиардерлардан бири Фаттоҳ Шодиев ҳам Ўзбекистонда ўз жамғармасини очди.

Адлия вазирлиги "Шодиев Халқаро фонди"нинг Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очишига рухсат берилди. Гувоҳномага кўра¸ Шодиевнинг Халқаро фонди “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган болалар уйларига гуманитар кўмак ва аҳолига тиббий ëрдам кўрсатиш”ни фаолиятининг асосий мақсади қилиб белгилаган.

Манбаларга кўра¸ Фаттоҳ Шодиев тарихий ватанидаги ўз бизнес фаолиятини Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келишидан кўп ўтмай бошлади. Жорий йил февраль ойида президент Шавкат Мирзиëев бевосита танишиб¸ маъқуллаган “Тошкент металлургия заводи” лойиҳаси айнан Фаттоҳ Шодиевга қарашли экани таъкидланмоқда.

Тошкент ҳукуматига яқин яна бир манбасига кўра¸ Ўзбекистон ҳукумати томонидан маъқулланган Tashkent City лойиҳаси ҳам Фаттоҳ Шодиевга қарашли. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Tashkent city лойиҳанинг умумий қиммати 1 миллиард АҚШ долларига тенгдир.

- Айни кунларда Фаттоҳ Шодиeв Тошкентда. Ўзбекистоннинг бутун пулдорлари унинг атрофида юрипти. Тошкент марказида иккита 20 қаватлик бизнес центр қурмоқчи¸ Тошкентда металлургия заводи қурмоқда. Бойларимизнинг қайтишида хайр бор. Шодиевдек узоқни кўрадиган одам Тошкент сити қураëтган бўлса¸бу Ўзбекистонда бизнес қилишнинг келажаги яхши¸ деган сигналдир”¸ - дейди суҳбатдош.

Шодиев¸ Forbes журнали 2017 йил март ойида эълон қилган жаҳон бойлари рўйхатида 1161-ўринга қўйилган. Шодиевнинг айни пайтдаги жами бойлиги 1 миллиард 840 миллион долларга тенг.

XS
SM
MD
LG