Ссылки доступа

Фэллон: Россиянинг ҳарбий машқлари Ғарбни “иғвога ундаш”га қаратилган


Буюк Британия мудофаа вазири Майкл Фэллон яқинда бўладиган биргаликдаги Россия-Белоруссия ҳарбий машқлари Ғарбни «иғво чиқаришга ундаш»га ва Россия мудофаасини текшириб кўришга мўлжалланганлигини баён қилди.

«Россия бизни синаб кўраяпти ва ҳозир ҳар қандай иложи бўлган ҳолатда, бизни текшириб кўраяпти», - деди 10 сентябрь куни, ВВСнинг бошловчиси Эндрю Марр билан эшиттириш эфирга узатилганда.

«Биз анча тажовузкор Россияни кўриб турибмиз. Бунга чидашимизга тўғри келаяпти», - деди Фэллон. Унинг айтишича, ҳарбий машқлар «бизни маълум ҳаракатларга ундашга қаратилган, бу машқлар бизнинг мудофаамизни текшириб кўришга мўлжалланган ва айнан шунинг учун биз кучли бўлишимиз шарт», - деб қўшимча қилди у.

ЕХҲТ аъзолари томонидан қабул қилинган Вена ҳужжатига кўра, 13 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар иштирокида машқ ўтказаётган давлатлар, бу ҳақда бошқа давлатларни олдиндан хабардор қилиши ва кузатувчилар учун очиқ бўлиши зарур. Россия ва Беларусь Беларусь ҳудуди ва Россиянинг ғарбий минтақаларида 14 сентябрдан 20 сентябргача бўлиб ўтадиган «Ғарб-2017» машқларига 12 700 ҳарбийлар жалб этилишини баён қилди.

Бироқ Ғарб мамлакатларининг ҳарбий амалдорлари ва экспертлари ҳақиқатда машқлардаги ҳарбийлар сони анча ортиқ бўлиши мумкинлигини гапирмоқдалар. Россия ҳарбий манёврлар мудофаа тусига эгалигини, қўшни мамлакатлар, НАТО ва Ғарб учун ҳеч қандай хавф туғдирмаслигин баён қилиб, Ғарбнинг хавотирини асосланмаган деб айтмоқда.

XS
SM
MD
LG