Ссылки доступа

БМТ: роҳинжаларга қарши операция – этник тозалаш мисолидир


Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ вакили Зайд Раад ал Ҳусайн Мьянмада роҳинжа мусулмонларига қарши Ракхайн штатидаги зўравонлик операциясини қоралади. Бу, унинг сўзларига кўра, «аниқ номутаносиб эди» ва ўтган ойда содир этилган исёнчилар ҳужуми натижаси бўлди.

Унинг сўзларига қараганда, вазият этник тозалашга хрестоматик мисол бўла олади.

Зайд Раад ал Ҳусайн Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТнинг Женевадаги кенгашида сўзга чиқиб, қишлоқлари ёқиб юборилгани ва судсиз қатл этишлардан сўнг, 270 мингдан ортиқ роҳинжа мусулмонлари Бангладешга қочганлигини эслатиб ўтди.

Зайд Мьянма ҳукуматини ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, содир бўлган барча ҳуқуқбузарликлар учун айбдорларни жазолаш ва роҳинжа аҳолисига нисбатан жиддий ва кенг тарқалган камситишлар анъанасини тўла бартараф этишга чақирди.

XS
SM
MD
LG