Ссылки доступа

Путин БМТнинг тинчликни сақловчи кучлари бўйича нуқтаи назарини билдирди


Россия президенти Владимир Путин БМТнинг Донбассдаги тинчликни сақловчи кучлар ҳақидаги ташаббусида уларнинг фақат туташиш чизиқлардагина эмас, бошқа жойларда ҳам ЕХҲТ миссиясини қўриқлаш ҳуқуқини ҳисобга олишга тайёрлигини билдирди.

Бу ҳақда, Кремль матбуот хизмати, Путиннинг ГФР канцлери Ангела Меркель билан телефон орқали суҳбати якунлари бўйича, душанба куни хабар қилди.

БМТ ходимлари томонидан ЕХҲТ кузатувчиларини қўриқлашни таъминлаш, икки томоннинг кучларини ажратиб қўйгандан сўнг, фақат туташиш чизиғидагина эмас, балки БМТнинг махсус мониторинг миссияси ўз назоратини олиб борадиган бошқа жойларда ҳам амалга оширилиши назарда тутилмоқда.

Аввалроқ. Кремль тинчликни сақловчиларни фақат Донбассдаги туташув чизиғигагина жалб қилиш лозим деган нуқтаи назарда эди. Бунда БМТ ходимларининг мақоми ва ваколатлари қуролли сепаратчилар билан келишиб олиниши лозимлиги истаги ҳам назарда тутилган эди.

Путин ва Меркель «КХДРнинг охирги иғвогарона ҳаракатлари муносабати билан Корея ярим оролидаги вазият ҳақида ҳам фикр алмашдилар». дейилади Кремль сайтида.

XS
SM
MD
LG