Ссылки доступа

Тошкентда улкан палов тайёрланди, лекин аҳолини у ерга қўйишмади (видео)


Ўтган дам олиш кунлари Тошкент марказида оғирлиги деярли етти ярим тонна бўлган, дунёдаги энг катта палов тайёрланди. Рекорд Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари томонидан қайд этилди.

Улкан палов тайёрланиши олдиндан кенг эълон қилингани боис, шаҳар марказига ўн минглаб (агар юз минг бўлмаса) одамлар келишди.

Уларнинг аксариятининг ҳафсаласи пир бўлди. Улкан қозон ўратилган Тошкент Бродвейига фақат номи кўрсатилган таклифномалар билан киритишлари маълум бўлди. Бу таклифномаларни шаҳар маъмурияти (ҳокимият) олдиндан тарқатган экан. Таклиф қилинганлар сафига дипломатлар, маҳаллий давлат телевидениеси ва пойтахт давлат ташкилотларининг тор доирадаги ходимларигина тушганди. Бошқалар палов тайёрланишини бир нечта видеоэкранларда кўришлари, меҳмон бўлиш ўрнига бўш қозонни томоша қилишларига тўғри келди.

"Ҳеч нарса дейишмаяпти, нега энди таклифномалар бўйича экан, – деб ақлига сиғдиролмайди Тошкентлик аёллардан бири. – Бу сиз билан биз учун эмас, телевидение учун. Агар халқ учун бўлганида, одамларни ҳамма жойдан киритган бўлишарди".

Паловни таёрлашда 50дан ортиқ ошпаз иштирок этди. Рекорд даражадаги масаллиқлар иштатилди: 1500 кг мол гўшти, 500 кг қўй гўшти, 2 тоннага яқин гуруч, 2700 кг сабзи, 220 кг пиёз, 440 литр ўсимлик ёғи ва 57 кг туз. Бундан ташқари 300 кг зираворлар билан паловнинг таъми ростланган. Таом диаметри 4,2 метр бўлган махсус қуйилган қозонда пиширилди.

Палов – Шарқда энг кенг тарқалган таомлардан бири. Бирорта муҳим тадбир: на бир тўй, дафн маросими, фарзанд туғилишини нишонлаш паловсиз ўтмайди. Лекин Тошкентдаги «Ўзбегим»нинг бошқа анъанавий маданий кўнгилочар тадбирлари (Шарқ арт-базари ва бир вақтнинг ўзида 18 та тандирда миллий таомлар тайёрланган улкан ярмарка) каби суперпаловга ҳам фақат жамиятнинг элита аъзолари етиша олди, холос.

XS
SM
MD
LG