Ссылки доступа

Президент Назарбоев ЭКСПО-2017 якунларига юқори баҳо берди


Президент Нурсултан Назарбоев 11 сентябрь куни Остонада «Астана ЭКСПО-2017» халқаро кўргазмасининг ёпилиши маросимида баёнот бериб, кўргазманинг ўтказилиши иқтисодий, сиёсий ва илмий-техник - жумладан “келажак энергияси” соҳасида илғор ғоя ва технологияларни ривожлантиришда юксак самара берганлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига қараганда, ЭКСПО ўтказилиши, мамлакатнинг “яшил технологиялар”ни ривожлантириш ғоясига содиқ эканлигини яна бир бор намоён қилди.

Кўргазманинг якунланиши, президент Назарбоевнинг фикрича, бир нечта кенг қамровли лойиҳаларнинг, биринчи навбатда “Остона” Халқаро молия маркази бошланишига омил бўлади. Унинг сўзларига кўра, мазкур марказ “молиявий хаб, сармоялар жалб қилиш ва халқаро молия тизимида муносиб ўрин эгаллайдиган марказга айланиши”, керак.

Бундан аввал расмийлар, ЭКСПО “глобал миқёсда “Қозоғистон” миллий бренди ва мамлакатнинг олға интилишида чўққи” бўлишини айтишган эди.

ЭКСПО ҳақида масофадан туриб. Озодлик блиц-сўрови:

ЭКСПО-2017 кўргазмаси 10 июнь куни тантанали равишда очилган эди. Орадан уч ой ўтиб у тантанали ёпилди. Қозоғистонда кўргазмага тайёргарлик бир қатор коррупция мажороларига сабаб бўлди. Бир қатор миллий компанияларнинг эндиликда собиқ раҳбарларига нисбатан жиноий ишлар очилди.

Шунингдек томоша қилинг: Остонада ЭКСПО қандай бошланган эди.

XS
SM
MD
LG