Ссылки доступа

Тожикистон расмий делегацияси ЕХҲТнинг инсон хуқуқлари бўйича анжуманига бормади


11 сентябрдан 22 сентябрга қадар Варшавада Европада Ҳавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича Бюросининг йиллик конференцияси бўлиб ўтади. Душанбе расмий делегацияси мазкур анжуман доирасида Тожикистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишдан воз кечди.

Бундан аввал Тожикистон расмийлари конференцияда мамлакатда фаолияти тақиқланган Тожикистон Ислом Уйғониш партияси ва “24 гуруҳлари” делегацияси иштирок этадиган бўлса, у ҳолда ЕҲҲТнинг Тожикистондаги миссияси беркитилиши ҳақида огоҳлантирган эди.

11 сентябрь куни эрталаб тожик мухолифатининг 20га яқин тарафдори Варшавадаги ЕХҲТ идораси олдида норозилик акциясини ўтказди. Куннинг иккинчи ярмида расмий Душанбе вакилларининг иштирокисиз Тожикистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият муҳокама қилина бошланди, дея хабар беради Озод Европа радиоси/Озодлик радиоси мухбири Брюс Панир Варшавадан. Маълум бўлишича, Тожикистон ҳукумат делегациясига Тожикистон болалар омбудсмени Ражабмо Ҳабибуллозода раҳбарлик қилиши керак эди.

Хабарларга кўра, Варшавада ТИУП делегацияси бор. Конференцияда ТИУП раҳбари Муҳиддин Кабирининг чиқиши кутилмоқда. Бироқ Кабирининг анжуманда иштирок этиши ёки унинг нутқи онлайн режимида анжуман иштирокчиларига тақдим қилиниши аниқ эмас.

2016 йил сентябрида мамлакатда фаолияти тақиқланган ТИУП ва “24 гуруҳлари” тарафдорлари Варшавада ЕХҲТнинг Кузатиш мажлисига қўйилганидан сўнг Душанбе ва ЕХҲТ ўртасидаги муносабатлар совуқлашиб кетди. Ўшанда муxолифат тарафдорлари “сукут норозилигини” билдиришган эди – улар ЕХҲТ мажлиси ўтаётган залга Тожикистондаги “виждон маҳбуслари” суратлари акс этган футболкаларда келишган эди. Норозилик сифатида Тожикистон расмий делегацияси ЕХҲТ мажлисини тарк этган эди.

XS
SM
MD
LG