Ссылки доступа

ОАВ: Сурия мухолифати Остонадаги музокараларда иштирок этишини тасдиқлади


Душанба куни Россия давлат янгиликлар агентлиги Сурия қуролланган мухолифати шу ҳафтада Остонада бўлиб ўтадиган Сурия бўйича тинчлик музокараларининг янги раундида иштирок этишини тасдиқлаганини хабар қилди.

Асосий мавзуси тўртинчи деэскалация ҳудудини яратиш ҳақидаги масала эканлиги айтилаётган муҳокамада мухолифатнинг қатнашишини музокара гуруҳининг расмий вакили Яҳё ал Оридий тасдиқлади, деб хабар берди 11 сентябрь куни, РИА «Новости».

Аввалроқ, Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича музокаларнинг олтинчи раунди 14-15 сентябрь кунлари Остонада бўлиб ўтишини билдирган эди. Музокаралар бошланишидан бир кун олдин кафил мамлакатлар – Россия, Туркия ва Эрон ишчи гуруҳининг биргаликдаги мажлисини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Россия, Туркия ва Эрон Остонадаги тинчлик бўйича музокараларда ишлаб чиққан режага мувофиқ, тўртинчи хавфсизлик ҳудуди Суриянинг шимоли-ғарбидаги Идлиб музофотидан жой олади.

XS
SM
MD
LG