Ссылки доступа

Атамбоев Сочида Путин билан учрашади


ҚР Президенти Алмазбек Атамбоев 14 сентябрь куни Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путин билан учрашади.

ҚР президенти маъмурияти Ахборот сиёсати бўлими тарқатган хабарга кўра, учрашув Сочи (Россия)да бўлиб ўтади. Бу борадаги келишувга14 августда икки мамлакат етакчилари ўртасида бўлиб ўтган телефон мулоқоти вақтида эришилган эди.

Учрашув мобайнида икки томонлама ҳамкорлик ва ЕАЭС доирасидаги алоқаларга оид долзарб масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Таъкидланишича, Алмазбек Атамбоев ва Владимир Путин ўртасидаги навбатдаги учрашув 2017 йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида ЕОИИ ва KXШT мажлислари доирасида бўлиб ўтади.

Алмазбек Атамбоевнинг ҚР президенти сифатидаги ваколатлари 1 декабрда якунланади.

Қирғизистонда янги президент сайлови 15 октябрда бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG