Ссылки доступа

Самарқандда стриптиз рақсига кунига 5 доллар учун тушувчи қизлар ушланди


Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳуқуқ тартибот органи ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳридаги тунги клубларида рейдлар ўтказди. Қўлга олинган қизлардан бири етишмовчиликдан ва кунига 5 доллар учун стриптиз рақсига тушишини билдирган.

ВВСнинг ўзбек xизмати маҳаллий оммавий аxборот воситаларига таяниб xабар беришича, Самарқанддаги 7 та тунги барда турли қонунбузарликлар аниқланган.

"Масалан, "Jeyran" клубида енгил табиатли аёллар ва ўсмир қизлар меҳнатидан фойдаланилаётгани маълум бўлди. Ярим яланғоч кийинган бир гуруҳ қизлар клубга ташриф буюрган мижозларга беҳаё рақсларни намойиш этиш билан шуғулланаётган экан", - деб ёзади нашр.

Қўлга олинганлардан бири - 20 ёшли қиз милиция бўлимида стриптиз - кийимларни доимо ечиб бориш билан тушуладиган рақс билан оиладаги оғир молиявий шароити туфайли шуғулланганини айтиб ўтган.

"Бу иш билан бир йилдан буён шуғулланаман. Бир нафар фарзандим бор. Онам оғир касалликка чалинган, отам ҳеч қаерда ишламайди. Шу иш орқали кунига 40-50 минг сўм топиб, уйдагиларни боқаман. Бошқа ишни қилай десам, маълумотим йўқ", - деган у.

Тунги клубларда қўлга олинган 11 қизнинг шахсини аниқлаш учун ички ишлар идораларига олиб келинган.Мақолада мажбурият юзасидан бу иш билан шуғулланаётгани айтган қизларга нисбатан Ёшлар иттифоқи томонидан қандай амалий ёрдам берилгани борасида ҳеч нарса дейилмаган.

XS
SM
MD
LG