Ссылки доступа

Тожикистонда “коррупцияга қарши курашчилар”га 17 йилгача қамоқ жазосини сўрашмоқда (видео)


Фируз Холмуродзода
Фируз Холмуродзода

Коррупция ва пора олишда айбланаётган Тожикистон давлат молиявий назорат ва коррупцияга қарши кураш агентлигининг олти нафар собиқ ходими судда 12 сентябрь куни сўнги сўз билан чиқишди. Суд жараёни Тожикистон Олий судида ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда.

Прокурор суддан Фируз Холмуродзода 17 йил, Фирдавс Абдуғаффорзода15 йил, Амиршо Султонзода 12 йил, Қосим Давлатов, Афзалов ва Сафарали Ҳомидзода 7 йил қамоқ жазосига хукм қилинишини сўрамоқда.

Хабарларга кўра, айбланувчилар сўнгги сўзларида адолатли ҳукм чиқарилишига ва суд томонидан хукм юмшатилишига умид билдиришди.

Коррупцияга қарши курашувчи 10 нафар собиқ ходим иши бўйича илк суд эшитувлари 19 июль куни Тожикистон Олий Судида бошланган эди. Суд ўриндиғида нафақат аксилкоррупция идрорасининг собиқ ходимлари, балки Божхона хизмати ва Бош прокуратуранинг аввал агентликда ишлаган ходимлари ҳам ўтирибди.

Эслатиб ўтамиз, 27 июль куни шов-шувли “коррупцияга қарши курашувчилар”иши бўйича икки киши устидан ҳукм ўқилган эди. Тожикистон Олий судидавлат молиявий назорат ва коррупцияга қарши кураш агентлигинингн собиқ директор ўринбосари Давлатбек Хайрзода ва Божхона хизматининг Сўғд вилояти бўйича минтақавий бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Фаридун Беназирзодани (у бундан аввал аксилкоррупция идорасида тергов бошқармасига раҳбарлик қилган эди) 10,5 муддатга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарган эди.

Султонзода: Арестованы 10 сотрудников антикоррупционного ведомства
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:35 0:00

XS
SM
MD
LG