Ссылки доступа

ҚР ҳукумати “Қумтор” бўйича экологик шикоятни қайтариб олмоқчи


Қирғизистон Қумтор конини ўзлаштириш вақтида экологик зарар етказилиши юзасидан "Центерра Голд Инк." компанияси устидан судга берган аризасини қайтариб олиш ниятини билдирди. Бу ҳақда саноат, энергетика ва табиий бойликларни ўзлаштириш Давлат қўмитасининг раҳбари Улан Рисқулов маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, ҚР ҳукумати ва Канада компанияси томонидан 11 сентябрь куни имзоланган ҳужжатга кўра "Центерра Голд Инк." ҳам ҚРга нисбатан аризасини қайтариб олади:

- Биз экологияга етказган зарари юзасидан уларни халқаро судга берган эдик. Улар ўз навбатида бизнинг даъволар билан келиша олмай “қирғиз томони 2009 йилги шартномани бузаётганини” рўкач қилиб халқаро Ҳакамлик судига мурожжаат қилишди. Эндиликда имзоланган Шартномага биноан биз ўз аризамизни, "Центерра" ҳам ўз аризасини қайтариб олади. Бу қарор ҳар икки томони қаноатлантиради.

Эслатиб ўтамиз, ҚР ҳукумати ва "Центерра Голд Инк." Компанияси томонидан имзоланган ҳужжат “Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва инвестицияларни ривожлантириш тўғрисидаги Битим” деб номланади. Бу ҳужжат конларни ўзлаштиришда экологик вазиятни яхшилашда янги шароитлар яратиш, шунингдек, “Қумтор” лойиҳасини рекультивация қилиш фондини шакллантиришда янги механизмларни яратади.

XS
SM
MD
LG