Ссылки доступа

Қозоғистонлик журналист Жанболат Мамай ўзига чиқарилган ҳукм устидан шикоят қилмайди


Ўз газетаси орқали пулларни «қонунийлаштириш»да айблов бўйича Олмаота суди томонидан озодликни чеклашга маҳкум этилган журналист Жанболат Мамай апелляция бериш ниятида эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у 12 сентябрь куни Олмаотадаги фаоллар ва ОАВ вакиллари қатнашган учрашувда баён қилди.

Ушбу конференцияда спикерлик қилган таниқли қозоғистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Евгений Жовтис ўз нутқида Жанболат Мамайга қўйилган айбловлар исбот қилинмаган деб ҳисоблашини айтди.

Ҳозирги вақтда ёпиб қўйилган «Саяси калам. Трибуна» («Сиёсий қалам. Трибуна») газетасининг муҳаррири 29 ёшли Жанболат Мамай шу йил февраль ойида пулларни легаллаштиришда айбланиб, ҳибсга олинган эди. Ҳукумат вакиллари бу маблағлар собиқ банкир Мухтор Аблязов томонидан БТА банкдан ўтказиб берилган, деб таъкидламоқда.

Мамай ва унинг тарафдорлари айбловлар ўйлаб чиқарилган деб ҳисоблайдилар

7 сентябрь куни Олмаотанинг туман суди журналистни айбдор деб топди ва унга нисбатан мол-мулкини мусодара қилиб, уч йил муддатга журналистлик фаолияти билан шуғулланишни тақиқлаган ҳолда, уч йилга озодликни чеклаш кўринишидаги жазо тайинлади. Уни суд залида озод қилишди. Матбуот анжуманида Мамай ҳукм уситдан шикоят қилмаслигини, чунки ўзи билан рўй берган ҳолатда бу «вақтни бекорга сарфлашдан бошқа нарса эмас» деб ҳисоблашини билдирди.

Жанболат Мамай вышел на ограниченную свободу
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:31 0:00

XS
SM
MD
LG