Ссылки доступа

«Диндорлар»нинг оилалари ўзбек қамоқхоналаридан хат ва телеграммалар ола бошладилар


Ўзбекистонда диний асосларга кўра судланган маҳкумларнинг оилалари колониялардан хат ва телеграммалар ола бошладилар. Уларда қамоқxона маъмуриятлари шахсларнинг жазо муддати тугаш санаси ҳақида хабар қилмоқда ва хат эгаларини маҳкумларни қамоқхоналардан олиб кетишларини сўрамоқда.

Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддинов Андижондан хабар қилди. Унинг сўзларига қараганда, бундай амалиёт Ўзбекистонда биринчи марта кузатилмоқда:

– Шундай оилалардан бири билан мен шахсан гаплашдим. Улар жазони ижро этиш муассасасининг маъмуриятидан олган хатда 2000 йилдан бери қамоқ муддатини ўтаётган ўғлининг жазо муддати тугаш санаси хабар қилинган. Бу хатда колония маъмурияти ота-онадан ўзлари келиши ва ўғлини қамоқдан олиб кетишини сўраган. 27 сентябрь куни бу йигит Андижонга қайтиши керак. Бундан ташқари, Андижонда колониялардан хатлар олган бир нчета шундай оила борлигини менга хабар қилишди, – дейди андижонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддинов.

У диний асосларга кўра маҳкум этилганларга нисбатан енгилликлар Шавкат Мирзиёев ҳукуматга келгандан кейин бошланди, деб ҳисоблайди. «Менимча, диний асосларга кўра маҳкум этилганларнинг қариндошларига хатлар жўнатар экан, ҳукумат диндорларга нисбатан сиёсат яхши томонга ўзгараётганини намойиш қилишни истаяпти, – деб қўшимча қилди Зайнобиддинов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати «қора рўйхат»даги мусулмонларнинг ишларини қайтадан кўриб чиқа бошлагани хабар қилинган эди. Маҳаллий ОАВ диний-экстремистик оқимлар рўйхатида бўлган 17 минг Ўзбекистон фуқароларидан 16 мингга яқини“нормал ҳаётга қайтди” деб хабар берганди.

XS
SM
MD
LG