Ссылки доступа

Тожикистон олий ўқув юртларида видеокузатув камералари пайдо бўлди (видео)


Тожикистоннинг баъзи олий ўқув юртлари ва коллежларида видеокузатув камералари ўрнатилди. Пойтахтнинг тиббиёт, педагогика ва аграр университетлари талабалари ва ўқитувчилари хавфсизлик камераларининг қатъий нигоҳи остида қолмоқда.

Садриддин Айний номидаги Тожик педагогика университетининг ректори Носиржон Салимий видеокузатув камералари фақат ўқув юртига кириш жойларигагина эмас, барча аудиторияларга ҳам ўрнатилганини айтди.

​«Ҳозир биз дарслар қандай ўтаётганини кузатишимиз мумкин ва деканлар ўқитувчиларнинг ишини текширишларига зарурат йўқ. Бошқа томондан, барча хоҳлаганлар видеокамералардан ёзиб олинган маърузаларни университет сайтида кўришлари мумкин», - дейди ректор.

Лекин энг асосийси, унинг сўзларига кўра, видеокузатув камералари олий ўқув юртининг хавфсизлигини таъминлаш учун керак.

Видеокузатув камераларининг ўрнатилиши пора билан боғлиқ вазиятларга ҳам жиддий таъсир кўрсатиши лозим, деб ҳисоблайди Тожик педагогика университетининг ўқув ишлари бўйича проректори Бобожон Самиев. Унинг сўзларига қараганда, илгари аудиторияларда бу коррупция жиноятини бемалол содир этиш мумкин бўларди.

XS
SM
MD
LG