Ссылки доступа

Туркменбошида террорнинг олди олингани ҳақида маълум қилинди


Туркманистонда ўтган ойнинг сўнгида террор ҳаракатининг олди олинди, дея хабар беради «Хроника Туркменистана» сайти. Нашр ўзининг манбаларига таяниб маълум қилишича, ҳодиса 28 август куни Туркменбоши порт шаҳрида юз берган.

«Хроники Туркменистана» хабарида айтилишича, туркман махсус хизматлари ходимлари томонидан икки нафар тажовузкор ушланди.

«28 август куни Туркменбоши порт шаҳрида Туркманистон махсус хизматлари томонидан террор ҳодисасининг олди олинди. Тажавузкорлар –Туркманистон фуқаролари (исми шарифлари ошкор қилинмади) бўлмиш ака-укалардир. Улар портловчи моддаларни Туркманбоши-Боку йўналишида қатновчи “Бахтияр” юк-йўловчи пароми бортига олиб чиқмоқчи бўлган”, - деб ёзди Инсон хуқуқлари бўйича Туркманистон ташаббуслари ахборот ресурси.

Таъкидланишича, ака-укалар 170 нафар йўловчи ва ўнлаб автомобилларни олиб кетаётган паромнинг турли жойларидан чипта олишган. Ўз манбаларига таяниб, нашрнинг ёзишича, гумондорлар портловчи моддаларни алоҳида-алоҳида паромга олиб чиқиб, сўнг паромда тўплаб Туркманистон сув ҳудудларида портлашни уюштирмоқчи бўлишган..

“Озодлик” радиосининг туркман хизмати июнь ойидаёқ ўз манбаларига таяниб, Туркманистон хавфсизлик идоралари мамлакат ҳудудларида террор ҳодисалари уюштирилиши ҳақида разведка маълумотларини олгани ҳақида хабар берган эди. Туркия махсус хизматларидан олинган дея айтилаётган разведка маълумотларида террор ҳодисалари “ИШИД услубида” амалга оширилиши айтилган.

XS
SM
MD
LG