Ссылки доступа

АҚШ: Apple компанияси учта янги «айфон»ни намойиш қилди (видео)


Американинг Apple компанияси 12 сентябр куни ўзининг “айфон” номи билан машҳур смартфонларининг бирданига учта янги моделини намойиш қилди. Компания раҳбари Тим Кук iPhone X (бу ерда рим рақами бўйича “ўн” тушинилади)ни биринчи “айфон” давридан бери бўлган “катта сакраш” дея таърифлади.

iPhone X анча енгил, нозик ва ёрқин бўлиб, қурилманинг қулфини очиш учун юзни таниб олиш функцияси мавжуд. Дисплейи яхши графика билан безатилган “айфон”нинг нархи 999 доллар туради. iPhone 8 ва iPhone 8 Plus моделлари ўрнатилган хотираси ҳажмига қараб 699 доллардан 799 долларгача баҳоланмоқда.

Ҳар учта модел симсиз қувватланиш функциясига эга.

«Ўнинчи» модель 3 ноябрдан, ҳар икки “саккиз” эса шу ой охиригача сотувгачи қарилади.

Бундан ташқари, Apple тақдимотида “ақлли соатлар”нинг яхшиланган модели ва юқори белгиланган 4К телевизорлари учун видеостриминг тизими намойиш этилди.

XS
SM
MD
LG