Ссылки доступа

Россиядан парвозлар тўхтатилгани боис, Тожикистоннинг Қўрғонтепадаги аэропортини ёпиб қўйишди


Қўрғонтепа шаҳри ҳаво кўрфазининг кириш жойида "Аэропорт ёпиқ" – деган эълон пайдо бўлди. 120 дан ортиқ ходимлар пул тўланмайдиган муддати номаълум таътилга чиқарилди, деб хабар қилишди 13 сентябрь куни, Қўрғонтепа шаҳрининг халқаро аэропортида.

Қўрғонтепа халқаро аэропорти муҳандисларидан бири Шамс Исоевнинг сўзларига қараганда, Россиянинг ВИМ Авиа авиакомпанияси Москва - Қўрғонтепа – Москва йўналиши бўйича парвозларни тўхтатди. ВИМ Авиа 2014 йилдан буён ҳафтада беш марта Россия пойтахтидан Қўрғонтепага парвозларни амалга оширарди. Бироқ охирги ойларда парвозлар ҳафтасига икки мартагача қисқарди, сентябрь бошларида эса умуман тўхтатилди.

Қўрғонтепа шаҳрига парвозларни тўхтатиш йўловчиларнинг камлиги билан боғлиқ, деб хабар берди ВИМ Авианинг матбуот котиби Елена Фёдорова. Унинг сўзларига кўра, Хатлон вилоятининг маъмурий марказига рейслар авикомпания учун зарар келтирувчи рейслар бўлиб қолганди.

Эслатиб ўтамиз, Қўрғонтепадаги ҳаво кўрфазининг муаммолари уч йил олдин, Россиянинг «Ист Эйр» авиакомпанияси шу шаҳарга парвозларни тўхтатганидан сўнг, бошланган. Ўшанда ҳам йўловчиларнинг озлиги туфайли авиакомпания зарар кўрганлиги хабар қилинган эди. Ўшан пайтда ҳам аэропорт раҳбарияти ходимларнинг 80 фоизга яқинини пул тўланмайдиган муддатсиз таътилга юборишга мажбур бўлган эди.

Қўрғонтепа халқаро аэропорти ўз самолётларига эга эмас ва бошқа авиакомпанияларинг самолётларига хизмат кўрсатиш орқали пул ишлайди.

XS
SM
MD
LG