Ссылки доступа

Европада Wi-Fi дан фойдаланишнинг бепул нуқталари пайдо бўлади


Европа Иттифоқи "wifi4eu" дастури доирасида ўз ҳудудида Wi-Fi дан фойдаланишнинг бепул нуқталари яратиш учун 120 миллион евро ажратишга инвестиция киритади.

Дастурнинг мақсади аҳоли кам яшайдиган ҳудудларни интернет билан қамраб олишдан иборат. Бу ҳақда Европарламент сайтида хабар қилинмоқда.

Қарорга мувофиқ, интернетга эркин кириш терминаллари 8 мингга яқин аҳоли яшаш жойларида пайдо бўлади. Парклар, мактаблар ва жамоат транспорти ҳам шулар жумласидандир. Терминалларнинг ишини муниципалитетлар (маҳаллий ҳокимият идоралари) ва давлат муассасалари таъминлайди.

Европа Иттифоқида симсиз интернет терминаллари 2018 йилда ишга тушишини мўлжаллашаяпти.

XS
SM
MD
LG