Ссылки доступа

ҚРда рус тилини иккинчи давлат тилига айлантириш таклифи берилди


Парламент депутати Ирина Карамушкина рус тилини Қирғизистонда иккинчи давлат тилига айлантириш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда у 12 сентябрь куни Жўқўрғу Кенеш мажлисида қилган чиқишида айтди.

"Конституцияга кўра биз дунёвий демократик мамлоакат дея эълон қилинганмиз, бироқ фикримча, бу каби форматда иккита-учта, хатто бешта давлат тили бўлган мамлакатлар бор. Бунга ҳеч қандай эътирозлар билдирилмайди. Марҳамат қилиб айтингчи, биз мамлакатимизда иккита - рус ва қирғиз тилларини давлат тилига айлантирсак нимаси ёмон?", - дея у ҚР бош вазирининг ўринбосари Чолпон Султанбековага мурожаат қилди.

Шу билан бирга Ирина Карамушкина​ Чингиз Айтматовнинг “Қирғизистон-ривожланиш йўлида қўшқанот билан парвоз қилувчи қушдир. Бирдек устиворлик берилган бу қанотлар - рус ва қирғиз тилларидир” деган сўзларини мисол сифатида келтирди.

Бунга жавобан Чолпон Султанбекова “бу катта сиёсий масала” эканлигини айтди ва “туман ва вилоятларда қирғиз тили билан муаммо йўқлигини, аксинча рус тили билан мураккаб муаммо мавжудлигини” таъкидлади. "Биз қирғиз давлатчилигида яшар эканмиз, қирғиз тили биз учун устиворлик касб этади. Агар барча амалдорлар қирғиз тилида гапирганда эди, қаерлардадир муаммолар кам бўларди”, - деди бош вазир ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, рус тили 2001 йилда ҚР Конституциясига киритилган ўзгартишлар туфайли алоҳида мақом олган эди.

XS
SM
MD
LG