Ссылки доступа

БМТ махсус маърузачиси: Қозоғистонда 15 минг ногирон изоляцияда яшайди


БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Каталина Девандас Агилар ногирон инсонлар истиқомат қиладиган муассасаларда камситиш ва зўравонликлар ҳақида шикоят олди. Бу ҳақда у Қозоғистонга бўлган ташрифининг сўнгги куни - 12 сентябрь куни Остонада бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтди.

— Ногирон инсонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенцияга кўра, бу каби инсонлар жамиятда мустақил яшаш ҳуқуқига эга. Мамлакатда 15 минг инсон — булар ногирон болалар ва катта ёшдагилар— ташқи дунёдан айро ҳолда муассасаларда истиқомат қилмоқда ва жамият билан бирор бир алоқага эга эмас. Бу каби муассасаларда айрим ҳолларда зўравонлик, инсонларни тушкунликка тушишига сабаб бўлувчи муносабатлар қилинади. Мен бу борадаги аризаларни олдим, — дейди Каталина Девандас Агилар.

Унинг фикрича, ногирон инсонлар учун бу каби янги бино ва муассасаларни қуриш бошданоқ нотўғридир.

— Мен ҳукуматга бу каби муассасларга янги мижозларни қабул қилишга мораторий жорий этилишини ва бу каби муассасаларни беркитиш борасида аниқ режа ишлаб чиқиш ва ногирон инсонларни жамият даражасида қўллаб-қувватлаш лозимлиги юзасидан тавсиялар бердим. Бу каби муассасаларда истиқомат қилишни ҳеч қачон имтиёз ёки ижтимоий ҳимоя сифатида кўриб бўлмайди, — дейди Каталина Девандас Агилар.

XS
SM
MD
LG