Ссылки доступа

Ўзбекистон мьянмалик қочқинлар учун гуманитар ёрдам жўнатади


Ўзбекистон ҳукумати томонидан мьянмалик қочқинларнинг эҳтиёжлари учун уларга инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мьянмада юзага келаётган вазият, хусусан, мамлакатдаги озчиликни ташкил этувчи мусулмонларга кўрсатилаётган зўравонлик ҳолатлари ҳақидаги хабарлар Ўзбекистонда ташвиш билан қарши олинди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати эълон қилган баёнотда қайд этилган.

"Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти низоми, шунингдек, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Низоми мақсад ва вазифаларига таянган ҳолда Ўзбекистон зўравонликнинг ҳар қандай кўринишини қоралайди ва ирқи, ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодлари, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий, туғилиши ёки бошқа ҳолатлар билан боғлиқ белгиларидан қатъи назар, ҳар бир инсон барча ҳуқуқ ва эркинликлар билан сўзсиз таъминланиши тарафдори эканлигини маълум қилади", дейилади ТИВнинг баёнотида.

Ўзбекистон расмийлари Мьянма ҳукуматини бегуноҳ мусулмонларга қарши зўравонлик хатти-ҳаракатларни тўхтатишга ва бу ҳодисанинг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўришга ҳамда муаммони фақатгина тинч йўл билан ҳал этишга чақиради.

XS
SM
MD
LG