Ссылки доступа

Сурия ҳукуматининг делегацияси Остонага келди


Остона асосий мавзуси Суриянинг Идлиб провинциясида хавфсизлик ҳудудини яратиш бўлган Сурия бўйича тинч музокараларнинг навбатдаги раундида Сурия қуролли мухолифатининг қатнашишни кутмоқда, деб хабар қилаяпти маҳалли ОАВ.

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати маълумотларига кўра, БМТнинг Сурия бўйича вакили Башар Жафарий раҳбарлигидаги Сурия ҳукумат делегацияси 13 сентябрь куни Остонага етиб келди ва Сурия мухолифати делегациясининг иштирок этиши кутилмоқда.

ОАВ Қозоғистон ТИВга таянган ҳолда, бугун Остонада «Сурия бўйича Остона жараёни кафил мамлакатлари делегацияларининг экспертлик консультациялари режалаштирилаётганини» хабар қилмоқда.

Аввалроқ Қозоғистон ТИВ хабар қилганидек, Остонада Сурия бўйича музокаралар доирасида юқори даражадаги учрашувлар 14–15 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Rixos President Astana меҳмонхонасида15 сентябрь куни пленар йиғилиш ўтказилиши режалаштирилмоқда, деб хабар қилди Қозоғистон ТИВ.

XS
SM
MD
LG