Ссылки доступа

Бир кеча-кундузда қирғиз-ўзбек чегарасидаги НЎПдан 5 мингдан ортиқ киши ўтди


«Дўстлик» Назорат ўтказиш пунктидан бир кунда – 12 сентябрь куни - 5 мингдан ортиқ киши ўтди. Шунингдек, ҚР ҳудудидан Ўзбекистонга ва Ўзбекистондан Қирғизистонга ўтган 300та автомобил рўйхатга олинди.

Бу борадаги рақамларни БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси халқаро мувоффиқлаштирувчиси Юсуф Қурбонов журналистларга маълум қилди.

Унинг айтишича, 13 сентябрь куни БМТ шофъелигида “Дўстлик” НЎПда икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари учрашди ва жиноятчиликка қарши биргаликда кураш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, ҚР ва ЎзР ҳамкорлигига ҳисса қўшадиган махсус идора очилди.

Шу каби идорра қирғиз-қозоқ чегарасидаги“Ақ Жол-Кордай” ЎНП яқинида ҳам очилиши кутилмоқда. БМТ таклифи ва қўллаб-қувватлаши билан мазкур НЎПда ҳар икки томондан чегара хизмати зобитларнинг сони оширилди. Юсуф Қурбоновнинг айтишича, уларнинг ҳамкорликдаги фаолияти гиёҳванд моддалар ва одам савдоси, шунингдек коррупцияга қарши курашга қаратилган.

ҚР ва ЎзР ўртасида 14 та НЎП мавжуд бўлиб, шундан 11 таси автойўлда, қолган 3таси темирйўлда фаолият юритади. 2005 йилда Қирғизистондаги март воқеаларидан, Ўзбекистондаги Андижон ҳодисаларидан сўнг чегарадан ўтиш тартиби мураккаблашди. Қирғизистондаги 2010 йилнинг апрель ва июнь ҳодисаларидан сўнг ЎзР ҳукумати фақат таклифномаси ва телеграммаси бўлган қирғизистонликларнинг Ўзбекистонга киришига рухсат берди.

XS
SM
MD
LG