Ссылки доступа

Қозоғистон кинотармоғи "Матильда" намойишидан воз кечишга чақирилди


Қозоғистондаги "Арман" кинотармоғи директори баёнот бериб Алексей Учителнинг "Матильда" фильми прокатидан воз кечиши лозимлиги ҳақида электрон чақириқ олганини маълум қилди.

Бауржан Шукенов ўзининг фейсбукдаги саҳифасида “православ эътиқодида бўлган Россия Федерациясининг” фуқароларининг йирик кинотармоқлар, кинотеатрлар, кинопрокат менежерларига юборган мурожаатини жойлаштирди. "Матильда"дан воз кечинг. Бу каби ифлосликдан узоқроқ юринг. Ўз виждонингиз ва шохни қайта ўлдириш маросимини уюштирувчилар виждонининг ҳалок бўлиши билан пул ишламанг ", –дейилади мурожаат матнида.

Муаллифлар руҳоний Всеволод Чаплиннинг “Матильда” фильми намойиш қилинар экан, у ҳолда Россия ҳалокатга учрайди” деган сўзларини келтиришади ва ўз иштирокларидан воз кечишга чақиришади.

Кинолентанинг Россияда намойиш этилишига қарши кампаниянинг бошида турган Давлат Думаси депутати Наталья Поклонскаянинг айтишича, бўлажак император Николай иккинчининг балерина Матильда Кшесинская билан ишқий муносабатлари диндорларнинг эътиқодини камситар экан.

Фильм катта экранларга 26 октябрь куни чиқади.

XS
SM
MD
LG