Ссылки доступа

Президент вертолёти парракларининг шамоли туфайли Хорог аэропорти бошлиғи ҳалок бўлди


Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти Дарвоз тумани Яхчи Сор қишлоғига амалга оширган сафари якунида фожиа юз берди. Президент вертолётининг парраклари шамоли туфайли Хорог шаҳар аэропортининг бошлиғи Дилдор Мақсудшоев йиқилиб тушди ва боши тошга бориб урилди.

Дарваз туман шифохонасига олиб кетилаётганда Мақсудшоев вафот этди. Бу ҳақда Тоғли Бадахшон Мухтор вилояти Ички ишлар бошқармаси 13 сентябрь куни маълум қилди.

Хорог аэропортининг бошлиғи давлат раҳбарини Дарвоз туманига сафари чоғида кутиб олган ва ҳамроҳлик қилган вилоят раҳбарлари орасида эди.

Маҳаллий расмийлар Дилдор Мақсудшоевнинг вафотини ноқулай тасодиф эканлигини айтишмоқда.

Хорог аэропорти бошлиғи 14 сентябрь, пайшанба куни дафн этилади.

Эмомали Раҳмон чоршанба куни Хотлон вилоятининг Шамсиддин Шохин (собиқ Шўрообод) ва ТБМВнинг Дарваз туманида иш сафари билан бўлди.

Фожиа юз берган Дарвоз туманинг Яхчи Сор қишлоғи Эмомали Раҳмон ташриф буюриши керак бўлган сўнги нуқта эди. Бу қишлоқда шу йилнинг ёз фаслида сел келиши оқибатида зиён кўрганлар учун уйлар бунёд этилган. Эмомали Раҳмон табиий офатдан зарар кўрганлар билан суҳбатлашди.

XS
SM
MD
LG