Ссылки доступа

Ашхобод: сув таъминот корхонасининг ходимлари портловчи модданинг муляжини пайқамаганлари учун ишдан бўшатилди


"Ашхабатагизсув" корхонасининг бир неча ходими хавфсизлик хизматлари томонидан корхона ҳудудларига машқ мақсадлари учун қўйилган портловчи буюмнинг муляжи (муляж-французча сўз бўлиб буюм катталигидаги ўхшаш жисм)ни пайқамаганлари оқибатида ишдан бўшатилди.

Бу ҳақда Озодлик радиосининг Ашхободдаги бир нечта манбаси маълум қилди.

Ашхободдан тарқатилган хабарларга кўра, ўтган ҳафтада хавфсизлик хизматларининг ходимлари ўқув тренировкаси мақсадида портловчи буюмнинг муляжини сув тақсимловчи корхона ҳудудларигақўйиб кетишган. Эртаси куни қайтиб келишганида “портловчи буюм”ни ҳеч ким пайқамагани аниқланди.

Бунинг натижасида хусусий қўриқлаш хизматининг Арчабил туманига маъсули, шуниндек, "Ашхабатагизсув" корхонасиинг икки нафар ходими, жумладан қўриқчи ишдан бўшатилди.

“Озодлик” радиоси тахририяти воқеа тафсилотларини аниқлашга ва корхона вакилларидан расмий изоҳ олишга муваффақ бўлмади.

15 август куни Туркманистон ҳукумати хавфсизлик режимини кучайтириш, ҳарбий ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг туну кун навбатчилигини йўлга қўйиш, виза тартибини чеклаш, божхона назоратини кучайтириш ва чегаралар беркитилишини эълон қилди. Мамлакат раҳбариятининг расмий баёнотида 17 август куни кучга кирган бу каби чоралар Бешинчи Осиё ўйинлари тугагунга қадар давом этиши таъкидланади. Осиё мусобақалари Ашхободда17-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG