Ссылки доступа

Сайхунободлик мактаб директори: Ҳоким бизни доим дўппослаган (видео)


Сирдарё вилоят, Сайхунобод туман ҳокими Носиржон Эгамбердиевдан калтак еган мактаб директорларидан бири қонунсизлик ва муштумзўрлик туман ҳокимлигидаги мажлисларда доимий эканини айтди.

Сайхунобод туман ҳокими тумандаги мактабларнинг директорларини йиғиб, уларни бир қаторга терган ҳолда калтаклагани тасвирланган видео 12 сентябр куни Инернетда тарқалди ва тармоқда қизғин муҳокама қилинмоқда. ​

Исми сир қолиш шарти билан Озодликка гапирган мактаб директорининг айтишича, ўша куни у ҳокимдан энг кўп калтак еган ва Инернетда 12 сентябр кунитарқалган видеотасвир ҳокимдан калтак ейиш манзарасининг бир қисми холос.

– Доим шунақа, бошқа соҳа бўйича раҳбарларга ҳам қўл кўтарган, фермерлардан тортиб тиббиёт соҳаси раҳбарларини ҳам калтаклаган, тепкилаган. Тепиб, "тур йўқол", деб чиқариб юборганини кўрганман. "Мен ҳокимман, мен зўрман", деб ўйласа керак, лекин унақа бўлмайди-да. У тарқалган видео ҳаммаси эмас. Ўша куни айримларни тепиб, чиқарворди, - дейди суҳбатдош.

Чиновник избивает директоров школ: громкая история из Узбекистана
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:05:06 0:00

Сайхунободлик мактаб директори ҳокимиятдаги ўша кунги мажлисни 28 августда бўлганини хотирлади.

- Бир кун аввал тумандаги стадионда Мустақиллик байрим бўлган. Бизга байрамга бир соат қолганда ўқитувчиларни олиб чиқинглар, деган маълумот келди. Биз янги ўқув йилига тайёргарлик кўраётган бир пайтда бўляпти-да бу, улгурмадик. Ҳоким байрамга одам олиб келмадинг деб бизни калтаклай кетди. Энг кўп калтак еган мен бўлдим ўша куни. Юзимга уч марта туширди, - дейди мактаб директори.

Лекин, ҳокимдан калтак еган мактаб директори бу юзадан ҳуқуқ-тартибот идораларига шикоят қилиш нияти йўқлигини айтди.

- У барибир ҳокимда. Шикоят қилсак прокуратура барибир ҳокимнинг ёнини олади, бизни айблига чиқаради. Энди ҳамма видеони кўрибди. "Ҳокимдан калтак еб қараб туравердингми, сен ҳам юзига туширмадингми", дейди танишларим. Ахир у ҳоким, мен оддий ўқитувчи бўлсам?! Мен ҳам башарасига туширишим мумкин эди, кучим бор. Лекин, ҳоким ўқитувчини урса оддий хол, лекин ўқитувчи ҳокимни урса жиноят. Шунинг учун калтак еб туравердик, у ҳоким-да барибир, - дейди мактаб директори.

Айни пайтда Сайхунобод тумани прокуратураси ҳоким мактаб директорларини дўппослагани акс этган видео бўйича текширув бошлаганини билдирди.

XS
SM
MD
LG