Ссылки доступа

АҚШ Чийгозга чиқарилган ҳукмдан ташвишда – Давлат департаменти


АҚШ Давлат департаменти қрим-татар халқининг Мажлиси раисининг ўринбосари Ахтем Чийгозга нисбатан чиқарилган айблов ҳукмдан жиддий ташвишда эканлигини билдирди. Бу ҳақда 13 сентябрь куни Америка дипломатик идорасининг матбуот хизмати тарқатган баёнотда айтилади.

Давлат департаментининг таъкидлашича, Чийгозга нисбатан “ярим орол Россия томонидан эгаллаб олингунга қадар тартибсизликларни келтириб чиқариш борасида асоссиз айблар қўйилган”.

«Чийгозга нисбатан қўйилаётган айблар Қрим аннексия қилинганидан сўнг Россия зарбасига учраган Мажлис ва унинг раҳбариятига қарши узундан узун рўйхатдаги суд тадбирларининг навбатдагисидир”, –дейилади баёнотда.

Аннексия қилинган Қримнинг Кремль назоратидаги Олийс уди 11 сентябрь куни қримтатар халқининг етакчиларидан бири Ахтем Чийгозни 8 йил умумий режимдаги колонияга ҳукм қилди. У 2014 йилнинг 26 февраль кунги тартибсизликларни уюштирганликда айбланди.

Бир қатор ташкилотлар, фуқаролик фаоллари, хуқуқ ҳимоячилари Чийгоз зудлик билан озод қилинишини талаб қилиб чиқди.

XS
SM
MD
LG