Ссылки доступа

Остона: Сурия бўйича музокараларнинг барча томонлари етиб келди


Сурия бўйича тинчлик музокараларининг янги раунди бошланишидан олдин «унда иштирок этувчи барча томонлар», жумладан Сурия қуролли мухолифатининг ваколатли вакиллари ҳам Остонага етиб келди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ, Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигига таянган ҳолда.

Кеча Остонада кафил мамлакатлар деб номланаётган мамлакатлар – Россия , Эрон, ва Туркия экспертлари иштирокида консультациялар бўлиб ўтди. Суриядаги можарони тартибга солиш масалалари бўйича юқори даражадаги олтинчи учрашув 14-15 сентябрь кунлари режалаштирилмоқда

«Бу воқеа арафасида Қозоғистон пойтахтига унда иштирок этувчи ҳамма томонлар етиб келди… Сурия қуролланган мухолифати турли гуруҳларининг манфаатларини намоён қилувчи 24 кишидан иборат ваколатли вакиллар ҳам етиб келди», —деб хабар беради ОАВ, Қозоғистон ТИВга таянган ҳолда.

БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан Де Мистураҳам келганлиги хабар қилинмоқда. Қозоғистон ТИВ маълумотига кўра, Америка делегациясига АҚШ давлат котибининг Яқин Шарқ мамлакатларидаги масалаларни тартибга солиш бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Дэвид Саттерфилд, Иордания делегациясига —сиёсий масалалар бўйича ТИВ маслаҳатчиси Науаф Уасфи Тель бошчилик қилмоқда.

XS
SM
MD
LG