Ссылки доступа

ҚР ҳукуматига Чехиянинг компанияси билан ГЭСлар масаласидаги шартномани тўхтатиш таклифи берилди


Қирғизистон ҳукумати "Лигласс Трейдинг" билан имзоланган шартномани тўҳтатиши керак. Бу ҳақда Жўқўрғку Кенешнинг 14 сентябрь куни бўлиб ўтган мажлисида депутат Жанар Ақаев баёнот берди.

Унинг сўзларига қараганда, дунёнинг кўплаб ОАВлари ҚР ҳукумати Чехиянинг ГЭС қуриш борасида тажрибага эга бўлмаган ва ўзининг молиявий қобилиятини шубха остига қўйувчи "Лигласс Трейдинг" компанияси билан шартнома имзолагани ҳақида ёзди. Депутат Вазирлар Маҳкамаси иложи борича тезроқ мазкур компания билан эришилган шартномани тўхтатиши лозимлигини талаб қилди:

- Чехиянинг "Лигласс Трейдинг" компаниясининг банк ҳисобида 382 млн евро борлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам нотўғри бўлиб чиқди. Бизнинг ташқи ишлар вазирлигимиз салбий хулоса берганига қарамай, ҳукумат улар билан шартнома имзолади. Улар бўлса ҳамон Битим шартларини бажармади. Ҳамон “РусГидро”га тўланиши керак бўлган 37 миллион доллар ўтказилмади. Улар пулларни 22 августга қадар ўтказишлари керак эди, 18 сентябрга қадар яна16 млн доллар ўтказилиши лозим. Ҳозир сентябрь ойининг ўртаси бўлишига қарамай пуллар ўтказилмади. Ҳукумат эса уларнинг адвокатига айланди. Улар ёлғончилиги билан тутилган компанияни ҳимоя қилар экан, пулларни ўтказиш муддати 19 сентябрда тугашини айтишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Liglass Trading CZ 10та кичик ГЭС қуриш борасидаги тендерда ғолиб чиққан, шунингдек, Юқори Норин ГЭС каскади қуриш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Шундан сўнг қирғиз ва чех ОАВида Liglassнинг Қирғизистонда ГЭС қуриш имкониятларини шубха остида қолдирувчи туркум мақолалар эълон қилинди.

Қамбар ота-1 ва Юқори Норин каскадини қуриш борасида Россия ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида 2012 йилда Битим имзоланган эди. Ҳужжатга кўра, бу иккита иншоат Россиянинг "РусГидро" компанияси томонидан қурилиши керак эди. Бироқ ишлар тўҳтаб қолганидан сўнг Қирғизистон Россия билан эришилган шартномани бекор қилди. Шу сабабли Қирғизистон Россияга 37 млн доллар тўлаши керак.

XS
SM
MD
LG