Ссылки доступа

Назарбоев дам олиш кунлари Тошкент ва Ашхободга боради


Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати маълум қилди.

Назарбоевнинг ўзбекистонлик ҳамкасби билан учрашувида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади. Музокаралар якунлари бўйича Тошкент шаҳрида икки мамлакат Президентларининг Қўшма баёноти, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали дўстона муносабатларни изчил ривожлантиришга қаратилган кўплаб ҳужжатлар имзоланади.

Қозоғистон янгиликлар агентлиги Қозоғистон президенти маъмуриятига таяниб, Назарбоев 17 сентябрь куни Туркманистонга сафар қилиши борасида хабар тарқатди.

Бугун эса, Назарбоевнинг матбуот анжумани ўтказиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG