Ссылки доступа

Ўзбекистонда аҳолидан мусодара қилинган квартиралар милиционерларга берилди


Тошкентнинг Амир Темур хиёбонида 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги сафига қабул қилинган янги ҳодимларининг тантанали қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон ИИВ матбуот ҳизмати xабар қилишича, ўша куни 150 нафар инспекторга имтиёзли кредитлар ҳисобига шахсий автомашиналар ҳамда хизмат квартираларининг калити топширилган.

Тошкентлик мустақил журналист¸ мусодара қилинган уйлар ҳақида қатор мақолалар муаллифи Алексей Волосевичнинг аниқлашича¸ милиционерларга аҳолидан мусодара қилинган квартиралар берилган. "Ўзбек ҳуқуқ тартибот органлари милиционерларни квартира билан таъминлаш ҳақидаги президент режасини деярли бажариб бўлишди. Фақат яна 137 та притонни аниқлаб¸ далилий ашë сифатида мусодара қилишса бўлди"¸ – дея таъкидлайди журналист Алексей Волосевич.

Эслатиб ўтамиз, қарор милиционерлар учун мўлжалланган турар-жой фонди¸ маҳаллий ҳукумат балансида турган¸ иккиламчи бозордан сотиб олинган ва давлат фойдасига мусодара қилинган квартиралардан ташкил топиши лозимлигини уқтиради.

Ўзбекистон ИИВ тизимига хўжалик моллари ва хизмат кийими етказиб берадиган ширкат ҳодимининг айтишича¸ вазирликда иккиламчи бозордан квартира сотиб олишга маблағ йўқ¸ маҳаллий ҳокимият балансида эса, бўш квартиралар қолмаган.

- Шу боис Тошкентда мусодара қилинган уй ва автомобилларни милиция ходимларига бериш масаласи юқори билан келишиб ҳал қилинди¸ 10 сентябр куни 150 ИИВ ходимига квартира берилди. Умуман, йил охирига қадар, 500 милиционер квартира билан таъминланади,- дейди суҳбатдош.

XS
SM
MD
LG