Ссылки доступа

Европа Иттифоқи Украина суверенитети бузилганлиги учун санкцияларни узайтирди (видео)


Европа Иттифоқи Украинанинг суверенитети бузилишига алоқадор деб ҳисоблайдиган шахслар ва ташкилотларга қарши санциялар муддатини узайтирди.

Чекловчи чоралар яна олти ой – 2018 йил 15 мартгача амалда бўлади. Брюсселда, Украина атрофидаги вазият баҳоланганидан сўнг, Европа Иттифоқи санкциялар режимини бекор қилишга сабаб топмаганлигини таъкидлашди.

Янгиланган санкциялар рўйхатида 149 жисмоний шахс ва 38 юридик шасхс бор. Улар орасида –россиялик сиёсатчилар ва жамоат арбоблари, шунингдек, ўзини ўзи эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикаларининг раҳбарлари ва сепаратчиларнинг вакиллари бор.

Россиянинг АҚШдаги янги элчиси Анатолий Антонов ҳам чекловлар таъсирига тушиб қолди. Айни пайтда, вафот этган тўрт киши олдинги рўйхатдан чиқарилди. Учта ташкилот қўшилиб кетганлиги сабабли, улар иштирокида тузилган компанияларни рўйхатга киритишди.

Европа Иттифоқи 2014 йилда Қрим аннексия қилинганидан кейин, Россияга қарши санкциялар киритган эди. Охирги марта - ярим оролга Siemens трубиналари етказиб берилгани муносабати билан жанжалдан кейин,август ойида чекловлар кенгайтирилган эди. Москва Украинага нисбатан агрессия ва Донбассдаги айирмачиларни қўллаб-қуватлашдаги айбловларни инкор қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG