Ссылки доступа

Сочида Атамбоев ва Путин учрашди


ҚР Президенти Алмазбек Атамбоев Сочи шаҳрига буюрган амалий ташрифи мабойнида 14 сентябр куни Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.

Давлат раҳбари маъмуриятининг Ахборот сиёсати бўлими тарқатган хабарга кўра, учрашув чоғида Алмазбек Атамбоев икки томонлама ҳамкорлик билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилаётганидан хурсандлигини айтди:

- Икки томонлама масалалар юзасидан гаплашиб олиш учун яратилган ҳар бир имконият – бу муҳимдир. Мен хурсандман, ҳар гал тушунишимни яширмайман. Ўтган галги Москвадаги учрашувимизда биз муҳожирларнинг ҳайдовчилик ҳуқуқлари ва бошқа масалаларни муҳокама қилган эдик. Буларнинг ҳаммаси ҳал бўлмоқда. Бу каби масалалар менинг ваколат муддатим тугагунга қадар ҳал бўлишини истардим. Декабрга қадар яна бир неча бор учрашишимиздан хурсандман. Биз мамлакатларимиз ўртасида эришилган муносабатлар бундан кейин ҳам ривожланиши учун барча ишларни қилишимиз керак деб ўйлайман.

Ўз навбатида Владимир Путин икки мамлакат ўртасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш имконияти бўлган бу учрашувдан хурсанд эканлигини билдирди:

"Биз мунтазам учрашиб турамиз, бу яхши. Чунки гаплашадиган масалалар кўп. Муносабатларимиз ҳажми, ҳамкорлигимиз ошиб бормоқда. Шу сабабли ҳам зудлик билан ҳал қилиниши керак бўлган долзарб масалалар бор", - дея баёнот берди Россия раҳбари ва мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмаси ошиб бораётганини, барча йўналишлар бўйича олдинга силжишлар мавжудлигини таъкидлаб ўтди.

Владимир Путиннинг сўзларига қараганда, Қирғизистоннинг Евросиё Иқтисодий иттифоқига қўшилиши билан бирлашманинг бошқа аъзолари билан иқтисодий алоқаларнинг фаоллашуви кузатилмоқда. "Бу ижобий трендлардир, бироқ шу билан бирга биз айрим масалаларга эътибор билан қарашимиз керак", - деди Россия раҳбари.

XS
SM
MD
LG