Ссылки доступа

NRC: Мосул яқинидаги лагерда Тожикистоннинг ўнлаб фуқаролари бор


Ироқнинг Мосул яқинидаги муввақат лагерда Тожикистондан келган 31та оила истиқомат қилмоқда. Бу ҳақда Норвегиянинг қочқинлар ишлари бўйича Кенгаши (The Norwegian Refugee Council (NRC) маълум қилди.

Яқинда Reuters Мосул жанубидаги лагерда август ойи охирларидан бери Туркия, Тожикистон, Озарбайжон ва Россиядан келган 1400 дан ортиқ хотин-қизлар ва болалар борлиги ҳақида маълумот тарқатган эди.

Уларнинг ҳаммаси фаолияти тақиқланган “Ислом Давлати”(ИД) жангариларининг қариндошлари экани айтилмоқда. Хабарларга кўра, бу аёл ва болалар ИД жангарилари бўлган эр ва оталари билан Тал-Афар шаҳри шимолида курдларнинг Пешмерга кучларига таслим бўлган. Агентлик хабарига кўра, курдлар аёл ва болаларни Ироқ ҳарбийларига топширган, жангарилар эса уларнинг қўлида ушлаб турилибди. Reuters хабарларига кўра, аёллар орасида Франция ва Германия фуқаролари ҳам бор.

NRCнинг Ироқда бўлган матбуот котиби Мелани Мархам 14 сентябрь куни баёнот бериб, Ироқ ҳарбийлари Муваққат лагерда бўлган аёллар ва болаларнинг тўла рўйҳатини тузиб чиққанларини айтди. 31 та оила аъзолари тожикистонлик эканликларини, 16та оила эса ўзбекистонлик эканликларини айтишган.

Унинг айтишича, ҳар бир тожик оиласида икки кишидан олтитагача аъзо бор. «Тилдаги тўсиқлар туфайли биз уларнинг ҳар бири билан суҳбаталиш имкониятига эга бўлмадик. Бизга тожик ёки форс тили бўйича таржимон керак», - дейди Мелани ва ушланганларнинг кўпчилигининг ҳужжатлари йўқлигини сўзига қўшимча қилади.

Тожикистон расмийлари ИДнинг собиқ жангариларининг рафиқалари ва болаларини мамлакатга қайтаришга қарор қилган. Бундан аввал мамлакат Бош прокуратурасидаги манба бу борада Қозоғистон тажрибаси ўрганилаётганини маълум қилган эди. Қозоғистонда ИД жангариларнинг оила аъзоларини ватанларига қайтариш учун махсус гурух шуғулланади. Бу гуруҳ аъзолари Сурия ва Ироққа бориб, ўша ернинг ўзида ўз фуқароларнинг шахсини ўрганади.

XS
SM
MD
LG