Ссылки доступа

Остонада Сурия бўйича тинчлик музокараларининг олтинчи раунди бўлиб ўтмоқда


Остонада Россия, Эрон ва Туркия иштирокида Сурия бўйича тинчлик музокараларининг олтинчи раунди бўлиб ўтмоқда. Остонадаги учрашувда Эрон делегациясининг иштирокига қарши чиққан АҚШ вакиллари ҳам Қозоғистон пойтахтига етиб келди.

АҚШ Сурияда тинчликни қарор топишида Эроннинг “кафиллик” ролидан хавотир олмоқда.

Бу музокаролар БМТ раҳбарлигида Женевадаги музокаралардан алоҳида ўтказилмоқда. Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги хабарларига кўра, экспертлар кескинликни юмшатиш деб номланмиш ҳудудларга Россия, Эрон ва Туркия қуролли кучларини жойлаштириш масаласида маслаҳатлашувлар олиб бормоқда. Музокаралар кескинликни юмшатиш ҳудудларидаги амалиётларни мувоффиқлаштириш ва Туркия билан чегарадаги Идлиб вилоятида назорат гуруҳларини шакллантириш масалаларига бағишланади.

РФ вакилларнинг айтишича, Москва Идлиб вилоятига ўт очишни тўхтатишни назорат қилувчи ҳарбий полиция кучларни жойлаштиришни режалаштирмоқда. Россия делегациясидаги манбага таяниб ТАССнинг хабар қилишича, Россия ва АҚШ Остонада Сурия бўйича музокоралар доирасида икки томонлама маслаҳатлашувларни ҳам олиб боради.

Остонадаги музокаралардаРоссия номидан президентнинг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентьев, АҚШ номидан эса давлат котибининг Яқин Шарқ масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Дэвид Саттерфилд иштирок этмоқда. Бундан аввал Россия вакилларининг Остонадаги музокораларда иштирок этаётган БМТ бош котибининг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура билан учрашуви бўлиб ўтган эди.

XS
SM
MD
LG