Ссылки доступа

Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни Туркманистонга боради


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 17 сентябрь куни Туркманистонга ташриф буюради, деб хабар берди маҳаллий ОАВлар.

Давлат раҳбари Ашхобод шаҳрида ўтказиладиган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.

Ташриф доирасида Мирзиёев қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинлари 17-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Маҳаллий ОАВларга кўра, Ўзбекистондан мусобақаларда 189 нафар спортчилар қатнашади.

XS
SM
MD
LG