Ссылки доступа

АҚШ Россия ва Хитойни КХДРга қарши чоралар кўришга чақирмоқда


АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Россия ва Хитойни Шимолий Корея охирги марта рактета учирганига қарши, унга нисбатан аниқ чоралар қабул қилишга чақирди.

Москва ва Пекин Пхенньянинг бундай масъулиятсиз ҳаракатларига нисбатан ўз тоқатсизлигини билдириши шарт, деб баён қилди АҚШ давлат департаментининг раҳбари. Россия Шимолий Корея фуқароларининг мажбурий меҳнатидан фойдаланяпти, Хитой эса Пхеньянга нефть етказиб бермоқда, деб таъкидлади Тиллерсон.

Жума куни эрталаб Шимолий Корея янги ракета синови ўтказди. Ўртача олисликдаги ракета 19 минутга яқин вақт давомида парвозда бўлиб, 3700 километр масофани босиб ўтди. У Япония устидан учиб ўтди ва Хоккайдо оролидан тахминан икки минг километр шарқда Тинч океанига бориб тушди.

Шу воқеа арафасида Пхеньян Японияни «ғарқ қилиш», шунингдек, «Американи зулмат ва култепага айлантириш» билан таҳдид қилганди. Бу таҳдиддан олдин БМТ Хавфсизлик Кенгаши КХДР термоядро ўқ-дорисини қўллагани учун Шимолий Кореяга қарши янги иқтисодий санкциялар тўпламини қабул қилган эди.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши КХДР янги ракета учирганидан сўнг, жума куни навбатдан ташқари зудлик билан ўтказиладиган маслаҳатга йиғилади. АҚШ, Жанубий Корея ва Япония бу мажлис чақирилишини сўраган, деб хабар қилмоқда, Reuters.

XS
SM
MD
LG