Ссылки доступа

Раҳматилло Зоиров: Тожикистон партияси тўрт йилдан буён ТИУП билан ҳамкорлик қилмаяпти


Тожикистон Социал-демократик партиясининг етакчиси Раҳматилло Зоиров партиянинг Тоғли Бадахшондаги бўлинма раҳбари Алим Шерзамоновнинг Тожикистонда тақиқланган ислом партияси Польша пойтахтида ташкил қилган йиғилишда қатнашгани ва сўзга чиққанини қоралади.

«Алим Шерзамонов Тожикистон Ислом уйғониш партияси (ТИУП)нинг Варшавадаги йиғилишида нутқ сўзлагани жиддий сиёсий ва мафкуравий хато ҳисобланади», - дейилади 15 сентябрь куни Зоиров тарқатган баёнотда.

Зоировнинг сўзларига қараганда, ТСДП 2013 йил сентябрида ТИУП билан ҳамкорликни тўхтатган. Социал-демократлар етакчиси яқин вақт ичида Алим Шерзамоновнинг қилмиши партия сиёсий кенгашидаги жиддий суҳбат мавзусига айланади.

Алим Шерзамонов яқинда ислом партияси томонидан ташкил қилинган «Мустақилликдан репрессияларга қадар» деб номланган йиғилишда Тожикистон социал-демократик партияси раисининг ўринбосари сифатида қатнашди.

«Шерзамонов ТСДП раисининг ўринбосари эмас, у партиянинг ТБАОдаги ячейкаси раҳбари», - деб таъкидлади Раҳматилло Зоиров. У Шерзамонов ТИУП йиғилишида иштирок этиши ҳақида партия раҳбариятини хабардор қилиши шарт эди, деб ҳисоблайди. "Шерзамонов ўз номидан чиқишга ҳақли, аммо социал-демократлар номидан эмас – унда бундай ваколатлар йўқ эди», - дейди ТСДП етакчиси.

XS
SM
MD
LG