Ссылки доступа

Россия: Суриядаги тўртинчи хавфсизлик зонаси бўйича битим тузилишига оз қолди


Остона шаҳрида Сурияда тинчлик ўрнатиш масаласида музокараларнинг навбатдаги боcқичи иштирокчилари уруш кетаётган Яқин Шарқ давлатида хавфсизлик ҳудудини яратиш бўйича тез орада келишувга эришишга оз қолди. Бу ҳақда Россиянинг энг асосий қатнашчиси xабар қилди.

Александр Лаврентьев 14 сентябрь куни Сурия юзасидан икки кунлик музокараларнинг олтинчи раунди очилишида маълум қилишича, Қозоғистон пойтахтида кафил ҳисобланган давлатлар — Россия, Эрон ва Туркия – “ деэслакация зонаси” бўйича “битим имзоланишига жуда яқин келдилар”.

Остонадаги музокаралар иштирокчилари ҳисоб бўйича тўртинчи хавфсизлик зонасига оид режа ишлаб чиқишга умид боғламоқдалар. Мазкур зона Суриянинг Туркия билан чегарадош бўлган шимолий қисмидаги Идлиб вилояти яқинида жойлашиши кўзда тутилмоқда.
Россия ва Эрон Суриядаги мазкур олти йиллик фуқаролик уруши давомида Сурия президенти Башар Асадни қўллаб келмоқда. Баҳолашларга кўра, бу урушда 330 минг киши ҳалок бўлган. Туркия ва Қўшма Штатлар турли қўзғолончилар гуруҳларини қўллаб-қувватламоқда.

Бундан аввал Россиянинг расмий ҳарбий шахслари деэслакация бўйича режанинг бир қисми ҳисобланган сулҳ режимига риоя қилиниши устидан мониторингни амалга ошириш учун Москва Россия ҳарбий полициясининг Суриянинг Идлиб вилоятига жўнатилиши учун ҳаракат қилаётганини маълум қилганлар.

XS
SM
MD
LG