Ссылки доступа

БМТ: аннексиядан сўнг Қримда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашган


Ярим орол Россия томонидан аннексия қилинганидан сўнг Қримда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашган, дея таъкидланади БМТнинг янги ҳисоботида.

Жиддий қонун бузилишлари орасида одамларнинг ғойиб бўлиши¸ асоссиз қамоққа олишлар, қийноқлар ва ноқонуний депортациялар бор, дейилади БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари идораси ҳисоботида.

Экспертларнинг фикрича, Россия расмийларининг ҳатти-ҳаракатидан асосан қрим татарлари энг кўп жабр кўрган.

ООН заявила о серьёзных нарушениях прав человека в Крыму
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:20 0:00

Ҳисоботга кўра, аннексия қилинган Қримнинг ўнг минглаб аҳолисига мажбуран Россия фуқаролиги берилган. Россия фуқаролигидан воз кечганлар эса қийинчиликлар билан тўқнаш келган. Жумладан, давлат хизматчиларига агар Россия фуқаролигини олмайдиган бўлсалар,ишдан бўшатилиш билан тазйиқ кўрсатилган.

Ярим оролда Россия қонунларига ўтилиши нотижорат ташкилотлари, ОАВ ва диний ҳамжамият учун мураккабликларни келтириб чиқарган. Аннексияга қарши бўлганларнинг фикрларини эркин ифода қилиш, тинч намойишлар ўтказиш ва диний эътиқодлари билан боғлиқ ҳуқуқлар бир неча бор бузилган. БМТ баёнотига кўра, буларнинг ҳаммаси Женева конвенциясига зид ва халқаро ҳуқуқ тамойилларини бузади.

Ҳисоботда таъкидланишича, Қримда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ қайд қилинган бузилишларни самарали текшириш борасида ҳукумат ҳеч нарса қилмаган.

XS
SM
MD
LG