Ссылки доступа

Андижон халқ таълими бўлими ўқувчиларни қарғаган ўқитувчига огоҳлантириш берди (видео)


Андижон шаҳар халқ таълими бўлими раҳбарияти шаҳардаги 40-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Нигора Маткаримовага болаларни қарғагани учун огоҳлантириш берди.

Бир неча кун аввал 50 яшар Нигора Маткаримованинг айни мактабнинг 5-синфида ўқиëтган икки ўқувчини қарғаётгани акс этган видеотасвирни тарқатган эди.

Айни мактабда таълим олувчи бошқа бир ўқувчи томонидан Telegram тармоғи орқали юборилган видеода Нигора Маткаримова икки ўқувчини: “Оллоҳ жазоингни берсин! Оёғинг ишламай шал бўлиб қолларинг! Мана шу мактабни босиша олмагин!” дея қарғайди.

Андижанская учительница: Ребенок, что, упал в обморок от страха или у него пошла кровь из носа?
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:55 0:00

Аëн бўлишича¸ ўқувчилар унинг устидан ўз ота-оналарига шикоят қилиши ортидан ​Нигора Маткаримованинг ушбу қарғишига учраган.

Андижон шаҳар Халқ таълими бўлими мудирининг ўринбосари Муҳиддин Турғунбоевнинг айтишича, видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалиши ортидан, бўлиб ўтган ҳодисани ўрганиш мақсадида шаҳар таълим бўлими раҳбарияти томонидан махсус текширув гуруҳи тузилган.

– Мактаб маъмурияти ўзи чора кўриши керак. Биз ўқитувчининг ўзига бошқа бундай нарсалар бўлмаслиги кераклигини огоҳлантириб ўтдик. Тўғриси, ҳали чора кўра олмадик, сабаби мактабда раҳбар йўқлиги учун. Ҳозирча таълим бўлими мудирини раҳбарликка вақтинча қўйдик. Лекин, буйруқ чиққандан кейин, мактаб маъмурияти камида ҳайфсан беради, – деди Муҳиддин Турғунбоев.

XS
SM
MD
LG