Ссылки доступа

АҚШ журналист Николай Семенага чиқарилган ҳукмни танқид қилди


Қўшма Штатлар 25 сентябрь куни баёнот бериб, Озод Европа/Озодлик радиоси журналистига ўтган ҳафтада Қрим суди томонидан чиқарилган ҳукмдан “чуқур ташвишда” эканлигини билдирди.

Суд 66-ёшли Семенани айирмачликда айбдор деб топди ва журналистик фаолият билан шуғулланишни тақиқлаб қўйиш биланикки ярим йил муддатга шартли равишда озодликдан маҳрум қилди.

«Бу ҳукм Семена ўз материалларида Россия босқинини ва Қримни аннексия қилишга уринишини танқид қилишига асосланган», — дея баёнот берди АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Хизер Нойер баёнотида. «Биз Россия оккупацион ҳукуматини жаноб Семенага чиқарилган ҳукмни бекор қилинишини, унга журналистик фаолиятини давом этириши учун имконият яратилишини ва Қримда бошқача фикрловчиларга тазйиқ ўтказиш амалиёти тўxтатилишига чақирамиз. Қрим Украинанинг таркибий қисмилигича қолади, Қўшма Штатлар қатъийлик билан Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлайверади”, - деди Нойер.

РСЕ/РС «Крым.Реалии» лойиҳасининг ходими Семена 2016 йилнинг 19 апрель куни Қримнинг Россия ҳукумати томонидан ҳибсга олинган эди. Унга нисбатан “Россия Федерацияси ҳудудий яхлитлигига” қарши ҳаракат қилиш чақириқлари билан чиқиш айби қўйилди. Семенанинг айтишича, ўзига қўйилаётган айбловлар сиёсийлаштирилган ва Россия ҳукумати томонидан очилган ишгаукраин тилидаги мақолаларидан бири рус тилига нотўғри таржима қилингани асос бўлган..

Европа Иттифоқи ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари бундан аввал мазкур иш бўйича ўз хавотирларни билдирган эди. РСЕ/РС корпорацияси Президенти Том Кент Николай Семена устидан чиқарилган ҳукмни қоралар экан, уни “Қримдаги мустақил овозни ўчиришга уриниш” сифатида баҳолади.

Том Кент: "Этот приговор должен быть отменен"
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:10 0:00

XS
SM
MD
LG