Жиноий иш фигурантлари сифатида «Жамол-2012», «Имкон-2015» ва «Абдулкарим» компанияларининг раҳбарлари кўрилмоқда. Хабарларга қараганда, 2016йил ва 2017 йилнинг биринчи ярмида компаниялар Саудия Арабистонига бир неча тожикистонликларни, жумладан икки нафар аёлни меҳнат миграциясига юборган. Бироқ, улар Меҳнат шарномасида имзоланган қоидаларга зид равишда маҳалий аҳоли вакилларининг уйида мажбурий меҳнатга жалб қилинишган, ҳамда уларга маош тўланмаган.
Айни дамда учта компания раҳбарларига нисбатан Тожикистон Жиноят Кодексининг 130 моддаси 2 қисми (Одам савдоси) бўйича жиноий иш очилди.
Шу ўринда шу йилнинг июнь ойида Тожикистон ТИВ ёрдами билан Саудия Арабистонидаги меҳнат қуллигидан озод қилиниб, ватанига қайтарилган46 ёшли Шамсия Асаналишоева билан боғлиқ ҳодисани эслаб ўтиш керак. Аёл ўз сўзида хорижий иш берувчилар уйида мунтазам қийноққа солингани, калтакланганини айтган. У виллалардан бирида ўтган бир ой давомида дўзах азобини бошидан кечирган.
«Бу мамлакатда хўжайинлар бизнинг аёлларимизни калтаклайди, қийноққа солади ва ҳатто зўрлайди,бироқ аёллар чидайди ва ишдан айрилиб қолишларидан қўрқиб шикоят қилишмайди… Мен полицияга мурожаат қилишга жазм қилган биринчи тожик аёли бўлсам керак», - деган эди Шамсия.