Ссылки доступа

Қирғизистон Республикаси МСК сайлов бюллетени чоп этишни бошлади


Марказий сайлов комиссияси 15 октябрга мўлжалланган президент сайловларига сайлов бюллетенларини чоп этишга киришди. Бу ҳақда комиссия матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, бюллетенларни чоп этиш жараёнини МСК аъзолари ва сайлов комиссияси аппарати ходимлари кузатиб бормоқда. Шакл ва ҳимоя даражаси талабларини таъминлаш учун автоматик равишда ҳисоб юритадиган урналарда ҳар соатда ҳужжат бланкаси дастлабки тестдан ўтказилмоқда.

Сайлов бюллетенлари сайлов кунидан камида 10 календарь куни олдин тайёрланади. Сайлов бюллетенларини чоп этиш жараёни ИИВ ва ДМХҚ томонидан қўриқланади.

Қирғизистон бўйлаб жами 2375 сайлов участкалари очилган. 25 сентябрь ҳолатига кўра сайловчилар сони 2 млн 919 минг 729 кишини ташкил қилмоқда.

XS
SM
MD
LG