Ссылки доступа

Қозоғистонда авиаёқилғи танқислиги авиапарвозлар тўxтаб қолишига сабаб бўлиши мумкин


Қозоғистонда мунтазам самолёт парвозлари хавф остида қолди. Бунга Россиядан олиб келинадиган авиакеросинларнинг ўз вақтида олиб келинмаслиги ва Шимкент нефтни қайта ишловчи заводида режадаги таъмирлаш ишлари сабаб бўлади. Бу ҳақда «Эйр Астана» авиакомпанияси маълум қилди.

Авиакомпания маълумотларига кўра, Қозоғистон асосан авиация ёқилғисини Россиянинг «Газпромнефть» ва «Роснефть», «Лукойл» ва «Татнефть» компанияларидан импорт қилади. Авиакомпания маълумотларига кўра, 2016 йилги 44 минг тонна ўрнига 2017 йилда ёқилғи харид қилиш бир ойда ўртача 15 минг тоннага қисқарган.

Авиакомпания баёнотига кўра, мазкур компаниялар “Россия бозорида талабнинг кўпайиши боис” яқин ойлар учун ёқилғи етказибберишниятларини билдиришмаган. «Газпромнефть» ёқилғи экспорти 2018 йилнинг май ойидан аввал бошланмаслигидан огоҳлантирди. 2017 йилда Фуқаро авиацияси 800 минг тонна авиация ёқилғисига эҳтиёж сезади. Шундан 241 минг тоннаси Қозоғистондаги ягона авиаёқилғини барқарор ишлаб чиқарувчи Шимкент нефтни қайта ишлаш заводида чиқарилади, - дейилади баёнотда.

Авиакомпания баёнотида қайд қилинишича, Қозоғистон фуқаро авиацияси субъектларининг 70 фоизи “кафолатланмаган ва ўрнини тўлдириб бўлмайдиган характердаги” Россиядан келтириладиган ёқилғига боғланиб қолган.

«Россиядан ёқилғи келтиришнинг тўхтаб қолиши шубҳасиз мамлакатимиз авиаёғлиғи таъминотида инқирозни келтириб чиқаради ва Қозоғистонда самолёт парвозларининг фаолиятига таҳдид солади”, — дейилади «Эйр Астана» баёнотида.

XS
SM
MD
LG