Ссылки доступа

Туркманистон сел келишининг олдини олиш билан шуғулланади


Туркманистон ҳукумати Ашхобод атрофида сел оқимлари пайдо бўлишини бартараф этиш бўйича чораларни тасдиқлади.

Сел оқимлари эҳтимоли билан курашишнинг расмий чоралари, бирданига Туркманистоннинг икки минтақасида мамлакатнинг ўнлаб аҳоли яшаш жойларида қурбонлар ва вайронагарчиликларнинг сабаби бўлган сел келиши ҳақидаги хабарлардан сўнг, пайдо бўлди.

Маҳаллий ОАВ хабар қилишича, 22 сентябрь куни ҳукумат йиғилишида мутахассислар томонидан Ашхободнинг тоғолди ҳудудида сел пайдо бўлиши эҳтимолини тадқиқ этиш натижалари хабар қилинди ва Ашхободнинг жанубий қисмида сел оқимларини бартараф этиш лойиҳаси таклиф этилди. Бу лойиҳа давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан тасдиқланди.

Сувларни чиқариб юбориш ўзанининг макет лойиҳаси тайёрлангани хабар қилинмоқда. Бу лойиҳага кўра, 33 километр узунликдаги сел ўзани Копетдоғ тоғолди ҳудудларидан бошлаб, бутун шаҳардан ўтади. Табиий сел жарликларини ўзан билан бирлаштириш учун иншоотлар, селни ўтказиб юбориш жойларида автомобиль ва темирйўллар бор бўлган кўприклар ҳам бунёд этилади. Селлар Қорақумдарё дарёсига келиб тушишининг олдини олиш учун, 15 млн. кубометр ҳажмдаги сув омбори қурилади, ундаги сувлардан қишлоқ хўжалик экинларини суғориш учун фойдаланиш мумкин бўлади. Ашхободдан 70 километрлар узоқликдаги Довқаъла қишлоғида суратга олинган видеодақандай қилиб лой ва тошлардан ҳосил бўлган сел оқимлари ўз йўлидаги транспорт ва ҳайвонларни оқизиб кетиб, кўчаларни тўлдирган пайтни кўриш мумкин.

Бирданига мамлакатнинг бир нечта аҳоли яшаш пунктларига ёпирилган табиий офат ҳақида ўшанда мамлакат ҳукумати эслатмади, мамлакат расмий ОАВ хабар қилмади.

XS
SM
MD
LG