Ссылки доступа

Суд журналист Али Ферузнинг ИИВ устидан даъвосини ишда давлат сири бўлгани боис қолдирди


Москва суди "Новая газета" мухбири Али Ферузнинг Россия Ички ишлар вазирлиги устидан даъвоси кўриб чиқилишини қолдирди. ИИВ вакилининг сўзларига қараганда, Ферузнинг ишида давлат сири бўлган маълумотлар бор. Бу ҳақда суд залидан Озодлик радиоси мухбири маълум қилди.

Суд ИИВдан ишда давлат сири мавжудлиги ҳақида маълумот беришни талаб қилди. Ферузнинг ўзи эса Россияда вақтинчалик бошпана бериш юзасидан аризаси ИИВ томонидан рад этилиши қонунга нечоқлиқ тўғри келиши текширилишини талаб қилмоқда.

Август ойи бошларида Россия суди журналистнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига қилган мурожаати кўриб чиқилгунга қадар Ферузнинг депортация қилиниши тўғрисидаги қарор тўxтатиб турилиши ҳақида ҳукм чиқарди. Айни дамда Феруз қочқинларни вақтинча ушлаб туриш марказида яшайди.

Худоберди Нурматов (Ферузнинг ҳақиқий исми шарифи) Москвада 1 август куни ушланган эди. У миграция қонунларини бузганликда айбланмоқда. Ҳамкасблари, қариндошлари ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, Ўзбекистонда унинг ҳаёти катта xавф остида қолади.

XS
SM
MD
LG